Кафедрани вазифаси ва фаолияти:
ТТА Термиз филиали 2-тиббий биологик фанлар кафедраси 2018-йилдан ўз фаолиятини бошлаган.
Тиббиёт фанлари номзоди, доцент К.Х.Ахмедов 2019-йил сентябр ойидан кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Кафедрада 1 та тиббиёт фанлари доктори, 2 та фан номзоди - доцент,
19 та ассистент ва 2 та ташқи ўриндош фан номзоди - доцент ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
Кафедранинг илмий салохиятини ошириш мақсадида кафедранинг профессор ўқитувчилардан Донаев Бахтиёр Фарходовичнинг "Сурхон ва Қизилсув дарёларининг экологигиеник тахлили" ҳамда Султонов Равшан Комилжоновичнинг “Гипотериозда ошқозон ости безининг морфофункционал ўзгариши” илмий мавзуси бўйича хозирда изланишлар олиб бормоқда, шу жумладан Мелибобоев Акмал Неъматуллаевич ва Эргашев Мансур Абдукарим ўғли илмий мавзуси тасдиқлаш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Бундан ташқари 2018-2019 йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари тамонидан чет элда ва Республика миқёсидаги илмий журналларда 8 та мақола ҳамда турли хил илмий анжуманларда 28 тезислар чоп қилинган.
Кафедрада 1-2-3-курс талабаларига Нормал анатомия, Нормал Физиология, Клиник анатомия, Патологик физиология, Патологик анатомия, Гигиена. Тиббий экология, Тиббиёт тарихи, Жамоат Саломатлиги фанлари чуқур ўргатилмоқда.
Кафедрада ўқув машғулотларида янги педагогик технологияларни қўллаш талабалар билимини ривожлантириш ва дарс самарадорлигини ошириш мақсадида қулайликлар яратилган бўлиб видеопроектор, электрон доска, компьютерлардан фойдаланиш имкониятлари яратиб берилган.
Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси, 132000, Сурхондарё вилояти. Термиз шахри Ислом Каримов кўчаси 64 - уй
Teл : +99876 - 223-47-20 , 223-47 - 14
Факс : +99876 - 223-47-20
e-mail: termiz@tma.uz
Транспорт: 2 , 7, 300 , 12 , 9 , 210 , 5
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг