“КОНСТИТУЦИЯ – ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ”


Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди 

    8-декабрь Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинган кун. Шу муносабат билан 6-декабрь куни ТТА ТФнинг мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди. ТТА Термиз филиали Ўқув ва маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари кун тартибидаги мавзу билан иштирокчиларни таништирди, ҳамда  ўз сўзида йиғилганларни мамлакатимизнинг Бош Қомуси бўлмиш Конституциямизнинг 26 йиллиги билан муборакбод қилиб, Конституция – бу, истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат эканлигини таъкидлади. Сўнг сўз навбатини ЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши девон раҳбари С.Б.Абдураимовга давом эттирди. 1990 йил 20 июнь куни Мустақиллик декларациясини қабул қилиш жараёнида Ўзбекистоннинг янги Конституциясини яратиш таклифи илгари сурилди. Шу мақсадда Конституция комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раислигида давлат арбоблари, депутатлар, мутахассисларни ўзида жамлаган Конституциявий комиссия тузилди. Адлия вазирлиги бу борада ишчи орган этиб белгиланди. Ўша вақтда мазкур ташкилот раҳбаридан бири сифатида Конституциянинг дунёга келиши билан боғлиқ кўпчилик жараёнларда вазирлик ходимлари билан бирга иштирок этганмиз. Конституция – қонунларга асос бўлувчи, давлатнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи муҳим ҳужжатлиги боис уни яратиш осон кечмаган. Боз устига ўша даврда бизда қонунчилик билан шуғулланувчи институтлар бўлмаган, алоҳида тажриба ҳали шаклланмаган эди. Шу боисдан ҳар томонлама етук, академик билимларни эгаллаган олимлар, амалиётчилар тажрибаси асқотган, десак хато бўлмайди.Жаҳон тажрибасини, демократия ва энг ривожланган мамлакатлар конституциявий қонунчилиги эришган ютуқларни синчиклаб ўрганиш билан бир қаторда миллий давлатчилигимизнинг кўп асрлик тарихи, халқимизнинг ўзига хослигига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда комиссия томонидан икки йилдан ортиқ вақт мобайнида Конституция лойиҳаси тайёрланди.Мазкур лойиҳа ҳамда ривожланган давлатлар конституциялари нормалари ёнма-ён ўрин олган катта тарх Биринчи Президентимиз ҳузурида тақдим қилинар эди. Синчиклаб ўрганиш ва бошқа давлатлар тажрибасига назар солган ҳолда, у киши ҳар сафар ўз қўли билан лойиҳага ўзгартиришлар киритарди, фикрларини билдирарди. Шу яхлит лойиҳа қайта-қайта ишланди. Ниҳоят, Конституция лойиҳаси 1992 йил 8 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди.Муҳокама жараёнида халқимиз фаол иштирок этди. Адлия вазирлиги олимлар, депутатлар ва мутахассислар иштирокида лойиҳада акс этган тамойиллар мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига тушунтириб борди. Конституция лойиҳаси муҳокама жараёнида билдирилган таклифлар асосида янада такомиллаштирилди. Муҳими, бу унинг кенг жамоатчилик экспертизасидан ўтишини таъминлади. 1992 йил 8 декабрь куни Бош қомусимиз қабул қилинди. Шу кундан эътиборан, 8 декабрь – умумхалқ байрами, деб эълон қилинди. ЎзМТДП Термиз шахар Кенгаши раиси Н.Қ.Жўраева сўзга чиқиб, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги кенг нишонланган жорий йилда Конституция куни байрами ҳам ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Зотан, ўтган йигирма етти йил давомида давлатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнини топиши, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва юксак марраларга эришиш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ҳаёт барпо этишда асосий қонунимиз – Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Олдимизга қўйган бош мақсадимиз–ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз ҳам конституциямизга таянган ҳолда олиб борилмоқда. Энг муҳими, Конституциямизда инсон шаъни, қадр-қиммати олий қадрият сифатида эътироф этилган. Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб ана шу эзгу тамойил асосида иш олиб борилмоқда. Барча ишларимиз аҳолининг тинч ва фаравон ҳаёт кечириши, дастурхонимиз тўкин-сочинлиги йўлида амалга оширилмоқда деб фикр билдирди.аТадбир фикр мулоҳазаларга бой бўлди, филиал талаба-ёшлари ўзларини барча қизиқтиртирган саволларига қониқарли даражада жавоб олишди, ҳамда тадбирда фаол иштирок этган талабалар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

 

 

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434