БИЗ ВАТАНПАРВАРЛАРМИЗ


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Биз Ватанпарварлармиз” шиори остида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” консепсуал ғояси асосида давра суҳбати ташкил этилди. Унда мутасадди ташкилотлар вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди.

   Сўзга чиққанлар Ватан муқаддаслиги, уни ҳимоя қилиш эса ҳар бир юрт фарзандининг шарафли бурчи экани ҳақида тўхталиб, ёшларни ватанпарварликка, она юртга меҳр-муҳаббат туйғуси билан яша кераклиги борасида тўхталиб ўтдилар.

   Ҳарбийларнинг чиқишлари, ажойиб куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

  Аскар бўлишни орзу қилмаган эр йигит бўлмаса керак, назаримда, - дейди ТТА Термиз филиали Ёшлар иттифоқи етакчиси М. Йўлдошев. – Мана бугун кўпчилик қаторида филиалимиз талабалари билан тадбирда иштирок этмоқдамиз. Уларнинг ҳар бири сўзга чиққан ҳарбийларни ўзгача бир шукуҳ билан тинглашаяпти.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434