ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ ДИЯРОВ НОЗИМ АХМЕДОВИЧНИНГ МУРОЖААТНОМА С И


         Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни ва давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармонида олий таълим тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш борасида аниқ мақсад ва вазифалар, муайян чора-тадбирлар  белгилаб берилган.

         Шундан келиб чиқиб, олий таълимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бугунги куннинг энг долзарб масаласи ҳисобланади.  Бу абитуриентларни ўқишга қабул жараёни, талабалар билимини баҳолаш, ўқишини кўчириш, ўқитувчилар ижтимоий ҳимояси ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш каби йўналишларини қамраб олган. Ҳозирда  ОТМларга  ўқишга кириш учун қабул квоталари сонини  ошганлиги,  абитуриентнинг масофадан туриб  ҳужжат топшириши, бир вақтнинг ўзида бешта олийгоҳни  танлаши, кириш имтиҳонлари учун вилоятларда ташкил қилинган жойлардан туриб  тест топшириши учун шароитларни яратилиши қатор коррупцион ҳолатларни бартараф этишга ёрдам бермоқда.

       Ҳурматли  ота-оналар, сўнгги йилларда фарзандингизни танлаган олий ўқув юртига киргизиб қўяман дея, фирибгарлик қилиб, сизни ишончингизга кириб, сиздан мўмайгина пул талаб қилаётган фирибгарлар кўплаб учраб турибди. Ачинарлиси, бугун ана шундай фирибгарлар  тузоғига чув тушиб, уларга бор-будини ишониб топшириб қўяётган ота-оналар ҳам кўплаб топилади.

      Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида қабул жараёнлари ва таълимнинг бошқа босқичларида коррупцияга умуман йўл қўйилмайди. Маълумки, бугунги кунда имтиҳонлар махсус белгиланган жойларда, давлат қабул комиссияси ва давлат тест маркази ходимлари назорати остида ўтказилади  ва филиалнинг   профессор-ўқитувчилари бу жараёнда иштирок этмайди. Шундай экан, сохта фирибгарларга ишониб фарзандингиз келажагини хатарга қўйманг! Агар сиз фарзандингизни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида ўқитмоқчи бўлсангиз, фақат унинг иқтидори ва қобилиятига ишонинг.

      Бугунги кунда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали  www.tta_tf.uz сайтида “Биз коррупцияга қаршимиз” рубрикаси очилиб, унда коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари, фармонлари ижроси юзасидан маълумотлар билан бирга, ишонч телефони сифатида ТТА ТФ раҳбариятининг (директор, директор ўринбосарлари, декан) телефон рақамлари берилган. Агар Сиз Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига қабул жараёнларида ва  таълимнинг бошқа босқичларида коррупцияга оид бирор бир воқеа-ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз, дарҳол шу ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

       Унутманг, фарзандингиз  келажагига  биз  ҳам  худди  сиздек  масъулмиз!

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434