МУНОСАБАТ


МУНОСАБАТ

Турли ижтимоий тармоқларда тарқалган гўёки “филиалимиз талабалари номидан” деб ёзилган баъзи асоссиз маълумотларга филиал маъмурияти ўз муносабатини билдиради:

Маълумки, бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси туфайли юртимизда талабаларга таълим бериш онлайн (масофадан туриб) тарзда амалга оширилмоқда. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали томонидан платформа орқали таълим бериш тизими ташкил этилди.
2020-2021 ўқув йилида ҳам таълим бериш онлайн тарзда ташкил этилганлиги боис филиал профессор-ўқитувчилари таълим платформасига фанлар бўйича барча маълумотларни (маъруза, семинар, топшириқлар, назорат саволлари, тест, тақдимотлар, вазиятли масалалар) жойлаштирдилар. Ҳозирда дарслар ўз вақтида жадвал асосида олиб борилмоқда ҳамда филиалимизнинг
95% талабалари профессор-ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб келмоқдалар.

Талабалар малакавий амалиётини ўташ муддати карантин муносабати билан вақтинча тўхтатилган эди. Бироқ, янги ўқув йили бошида малакавий амалиётни ўташ бўйича деканат фармойиш чиқарди. Унга кўра ҳар бир талабага керакли топшириқ берилади ва баҳоланади.

Янги ўқув йили бошида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали декан ва декан ўринбосарлари алмаштирилди. Ҳозирда факультет декани Нурова Замира Аннакуловна талабаларнинг барча мурожаатларини қабул қилмоқда.

Ҳурматли талабалар, филиал маъмурияти, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ушбу таълим даргоҳини ривожлантириш учун бор куч-ғайрати билан меҳнат қилмоқдалар. Устозларнинг меҳнатини қадрланг.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434