Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида 3 кунлик таништирув дарслари бошланди.
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали профессор-ўқитувчилари эрта тонгдан 1 – курсга қабул қилинган талабаларни тантанали кутиб олишди.
Карантин талабларига биноан ўтказилган тадбир аввалида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали директори Э.А. Бердиев табриги ўқиб эшиттирилди.
Даволаш факультети жамоаси қабул қилинган талабаларга ўқув жараёни, талабалар учун яратилган шароитлар, филиал ички тартиб қоидалари ва одоб аҳлоқ тамоиллари ҳақида тушунчалар бердилар.
Шунингдек, ёшларга кредит-модуль тизими ва онлайн дарс жараёнларининг бориши бўйича ҳам маълумот бериб ўтилди. Таништирув давомида барча 1-курсга тавсия этилган талабалар учун филиал ўқув бинолари, Ахборот ресурс маркази билан яқиндан таништирилди, ҳамда 14 кунлик анъанавий дарс жараёнлари учун қилинган ишлар билан таништирилиб ўқув жараёнлари бошланиш арафасида. Шунингдек 1 курсга қабул қилинган талабаларга карантин қоидаларига қатъий риоя этиш таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси, 132000, Сурхондарё вилояти. Термиз шахри Ислом Каримов кўчаси 64 - уй
Teл : +99876 - 223-47-20 , 223-47 - 14
Факс : +99876 - 223-47-20
e-mail: termiz@tma.uz
Транспорт: 2 , 7, 300 , 12 , 9 , 210 , 5
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг