ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР.


     Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Хотин-қизлар кенгаши аъзолари  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармонига мувофиқ, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида улар учун ажратилган алоҳида 4 фоизли қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг Даволаш иши, Педиатрия иши ҳамда Халқ табобати йўналишларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган 11 нафар талаба қизларни табриклади.

      Шунингдек Сурхондарё вилояти Ангор тумани Навбаҳор маҳалласи, Бобур кўчаси 18 уйда истиқомад қилувчи Убайдуллаева Севара Анвар қизининг хонадонига ташриф буюриб, давлат гранти соҳибаси ва унинг оила аъзоларини муборакбод этдилар. Уларга махсус табрикнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434