Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига март ойи давомида Термиз шаҳар умумий ўрта таълим мактаби бир гуруҳ ўқитувчи ходимлари бошчилигида битирувчи синф ўқувчилари ташриф буюрди. Ўқувчиларни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.Норбоев кутиб олиб, филиалда талабаларга яратилган шароитлар билан таништирди. Учрашув давомида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан баркамол, ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани тўғрисида таъкидладилар. Сўнгра филиал психологи Г.Ғозиева ўқув-биноларида бўлаётган амалий ва назарий дарс жараёнлари билан яқиндан таништириб ўтди. Шунингдек, ТТА Термиз филиали талаба истагида бўлган ўқувчилар учун ўқув биноларида яратилган барча шарт-шароитлар қолаверса амалиёт ўқув дарслари учун замонавий жихозлар билан таъминланган хоналар билан ўқувчи-ёшлар яқиндан тиништирилди. Шунингдек узоқ вилоятлардан келиб таҳсил олувчи талабалар учун ташкил этилган психолог хизмати, ётоқхоналардаги шарт-шароитлар билан ҳам таништириб ўтилди. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида дарс жараёнлари, тиббий таълимнинг янги модели ва инновацион таълим технологияларини қўллаш орқали машғулотлар ўтилади. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчилари Г.Абдукахарова мактаб ўқувчиларига филиалнинг таълим, илмий ва халқаро фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Мактаб ўқувчилар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва филиал ўқув-биноларига уюштирилган сайр учун ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси, 132000, Сурхондарё вилояти. Термиз шахри Ислом Каримов кўчаси 64 - уй
Teл : +99876 - 223-47-20 , 223-47 - 14
Факс : +99876 - 223-47-20
e-mail: termiz@tma.uz
Транспорт: 2 , 7, 300 , 12 , 9 , 210 , 5
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг