“ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ


2021 йил 30 март куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг "Ёшлар маркази" биносида “Эл-юрт умиди” жамғармасининг (бакалавриат, магистратура ва докторантура) таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда, таълим олиш истагида бўлган битирувчиларга семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматчилари ва мутахассисларини хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 11 февралдаги
ПФ-6168-сон Фармонинг мазмун-моҳияти ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимларига, шунингдек ҳудудлардаги ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида жамғарма томонидан амалга оширилди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабалари ҳам ушбу семинарда фаол иштирок этдилар.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar