ШЕРОБОД ТУМАНИДАГИ АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ


            2021 йил 31-март куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали директори Ф.Отамурадов, Шеробод туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ходимлари билан учрашув ўтказди.

           Томонлар ўзаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Мулоқотда икки ташкилот ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиши ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

           Маълумот учун: ТТА Термиз филиали ҳамда Шеробод Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўртасида ҳамкорлик шартномаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги 109-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида" ва 2011 йил 1 ноябрдаги 436-сонли "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштиришга амалий услубий ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги буйруққа мувофиқ имзоланган.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar