Биз сизларни 2021 йил 15 апрелда ТТА Термиз филиалида “Эпидемия шароитида замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” номли Республика миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз!!!
Филиал Ёш олимлар кенгаши раиси О.И.Эргашов илмий тадқиқот, илмий тадқиқотнинг асосий компонентлари, ихтиро ва кашфиёт, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва бажариш босқичлари ҳақида тақдимот асосида сўзлаб берди. Бундан ташқари О.Эргашов “Scopus va Science Direct” халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан кенг фойдаланиш, мақолаларни юқори импакт-факторли журналларда чоп этиш йўл йўриқлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтди.
2019 йил 17 октябрь куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига Инновацион ривожлантириш вазири ташриф буюрди. Мазкур учрашувда доирасида вазир филиал илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Э.А.Бердиев, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этишди.
Филиал Ёш олимлар кенгаши аъзоси О.И.Эргашов илмий тадқиқот, илмий тадқиқотнинг асосий компонентлари, ихтиро ва кашфиёт, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва бажариш босқичлари ҳақида тақдимот асосида сўзлаб берди. Бундан ташқари О.Эргашов “Scopus va Science Direct” халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан кенг фойдаланиш, мақолаларни юқори импакт-факторли журналларда чоп этиш йўл йўриқлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Жорий йилнинг 21 май куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Тиббиётда замонавий ёндашув” мавзусидаги талабалар I илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Ўтказилган илмий-амалий анжуманда талабалар 4та тармоқ: Ижтимоий-гуманитар тармоғи, 1-тиббий биологик фанлар тармоғи, 2-тиббий биологик фанлар тармоғи, Тиббиёт касбига кириш тармоғлари бўйича ўзларининг илмий изланиш натижаларни олиб чиқдилар. Анжуман якунида юқори натижага эришган талабалар диплом ва сертификатлар билан тақдирланишди.
2019 йил 11 май куни ТТА Термиз филиалида “Профессор-ўқитувчиларини илмий фаолиятга жалб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди. Мазкур илмий семинарни ТТА ТФ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Э.А.Бердиев кириш сўзи билан очиб бериб, илмий семинарни олиб бориш учун Тошкент тиббиёт академияси Илмий котиби Искандаров Шерзод Абдуғаниевични сўзга таклиф қилди. Ш.Искандаров ўз тақдимотида илм-фани равнақи учун ёшларни илмий фаолиятга қизиқтириш ва йўналтириш ҳамда бу жараённи давр ҳамда жаҳон талабларига мослаштириш; илмий унвонлар олишга қўйиладиган сунъий тўсиқларни бартараф этиш, асосий этиборни илмий тадқиқот ишларининг салоҳияти ва самарадорлиги оширишга йўналтириш бўйича айтиб ўтган фикрларини келтириб ўтди. Шунингдек, Ш.Искандаров илмий фаолият билан шуғулланишни мақсад қилган илмий изланувчиларга мамлакатимизда берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида гапириб ўтди. Илмий семинар якунида профессор-ўқитувчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан тақдимотчига мурожаат қилишди ва батафсил маълумотлар олишди.
Ўзбекистон Республикаси, 132000, Сурхондарё вилояти. Термиз шахри Ислом Каримов кўчаси 64 - уй
Teл : +99876 - 223-47-20 , 223-47 - 14
Факс : +99876 - 223-47-20
e-mail: termiz@tma.uz
Транспорт: 2 , 7, 300 , 12 , 9 , 210 , 5
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг