АХБОРОТ ХАТИ


АХБОРОТ ХАТИ

 

Ҳурматли ҳамкасблар!

       Биз сизларни 2021 йил 15 апрелда ТТА Термиз филиалида “Эпидемия шароитида замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” номли Республика миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз!!!

       

2021 йилнинг 5 апрелигача қуйидаги муаммолар бўйича мақола ва тезислар қабул қилинади:

  • Фундаментал тиббиётнинг долзарб муаммолари;
  • Морфологияни долзарб муаммолари;
  • Педиатриянинг долзарб муаммолари;
  • Болаларда туғма таянч-харакат тизими касалликларини даволаш ва диагностикасини такомиллаштириш;
  • Болаларда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • Ургент хирургиянинг долзарб муаммолари;
  • Ифектология ва эпидемиологияни долзарб муаммолари;
  • COVID-19 эпидемияси даврида касалликни даволаш ва диагностикасида долзарб муаммолари ва ечимлари;
  • Болалар ва катталар эндокринологиясини долзарб муаммолари;
  • Фармакологияни долзарб муаммолари;
  • Тиббий таълимни масофавий ўқитишни кулайликлари ва долзарб муаммолари;
  • Рақамли технологиядан фойдаланиб талабалар билимини баҳолашда инновацион ёндошув;
  • Ўқув жараёнларида электрон дастурлардан фойдаланиш кулайликлари;
  • Ижтимоий-гуманитар фанларнинг тиббий таълимдаги ўрни;
  • Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари, бугун ва эртага;
  • Бундан ташқари тиббиётнинг бошқа йўналишлари (14.00.00-14.00.40) ҳам ўзларини тезис ва мақолаларни юборишлари мумкин,

 

 

 

Илмий анжуманда иштирок этиш шакллари:

  • Маъруза билан қатнашиш;
  • Мақола ва тезисларни чоп эттириш;

 

Мақола ва тезисларни расмийлаштириш бўйича талаблар:

  1. Макола ва тезислар матни ўзбек, инглиз, ва рус тилларида 2021 йилнинг
    5 апрелигача қабул қилинади;
  2. Макола хажми тўлиқ 5 бетдан ва тезисларнинг хажми тўлиқ 3 бетдан ошмаслиги,Wоrd 2017-2010 форматида, А-4 ўлчамдаги оқ қоғозда қатор оралиғи 
    1,0 интервал, юқори ва пастки чегаралари 20 мм, чап ва ўнг чегаралари мос равишда 30 ва 15 мм бўлиши лозим.
  3. Материал қуйидаги тартибда жойлашиши  керак:

Маърузанинг номи (катта босма харфларда)

Ф.И.Ш.

ОТМнинг номи ва кафедра номи

Маърузанинг номи, Ф.И.Ш, кафедра номи Times New Roman-14 шрифтда (йўғон) бўлиши керак.

Мавзу тексти Times New Roman-14 шрифтда интервал 1,0 см, долзарблиги, мақсад ва вазифалар, кўлланилган усуллар, олинган натижалар, муҳокамаси, ҳулоса (йўғон) шрифтда акс эттирилган  ҳолда топширилади.

Макола ва тезислар электрон манзилга юбориш мумкин: tta.termiz-filial@mail.ru

 

Диққат!

Ташкилий қўмита – жорий  йилнинг  5 апрелидан сўнг юборилган тезисларни кўриб чиқмайди.

Бу белгиланган талабларга риоя  қилинмаган ва белгиланган муддатдан кеч  топширилган мақола ва тезислар чоп қилинмайди ва муаллифга  қайтарилмайди.

Регистрация картаси (Алоҳида файлда)

  1. ОТМ номи
  2. Ф.И.Ш.
  3. Кафедра номи
  4. Илмий даражаси
  5. Лавозими
  6. Телефон.

Сизнинг мақола ва тезисларингиз ва меҳмон тариқасида  ташриф буюришингизни кутиб қоламиз.

Ташкилий кўмита қуйидаги манзилгоҳда жойлашган: Сурхондарё вилояти, Термиз шахри, И.Каримов кўчаси, 64-уй.

Телефонлар:     +998990-325-02-20  С. У. Алимов

                             +99891582-41-74     Д. Тиловкобилова   

                            +99897553-68-46         Э.А.Бердиев

 

Электрон манзил: tta.termiz-filial@mail.ru

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar