“МЕҲНАТ ВА БАНДЛИК СОҲАСИДАГИ АСОС БЎЛУВЧИ ПРИНЦИПЛАР ВА ҲУҚУҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ СЕМИНАР.


    2019 йилнинг 25 апрель куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларга риоя қилиш масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

   Ушбу тадбирда Сурхондарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ф.Х.Холмуродов,  ТТА Термиз филиали Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.А.Рахмонов, хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи З.Пайғамова ўз маърузалари билан иштирок этишди.

    Маърузачилар бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашнинг асосий мақсади, давлат томонидан янги иш ўринларини яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 407-сонли қарори, унинг мазмун-моҳияти, ходимларни ишга қабул қилиш тартиби, иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ходимга бериладиган имтиёзлар, меҳнат таътили, моддий ва маънавий рағбатлантириш тартиблари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

   Маъруза сўнгида тадбирда иштирок этаётган филиал профессор-ўқитувчи ва талабалари ўзларининг мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ҳамда тадбир якунида иширокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145