ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ


     Олий таълим муассасаларида жорий ўқув йилида талабаликка қабул қилинган ёшларнинг талабаликка бағишланган қасамёдлари ҳали ҳамон давом этмоқда. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг биринчи босқич талабаларининг ҳам қасамёд кечаси бўлиб ўтди.

    Талабалик бахтига сазовор бўлганлар учун бугун катта шодиёна. Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида бўлажак шифокорлар, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига биринчи курсга қабул қилинган талаба-ёшлар учун “Биз Ибн Сино авлодларимиз” шиори остида талабаликка бағишлов тадбири ташкил этилди. Тадбирга сўзга чиқганлар, қасамёд қабул қилган ёшларни чин дилдан қутладилар, келгуси ишларига омад ва муваффақиятлар, касб сирларини эгаллашларида куч-ғайрат тиладилар.

       Жорий ўқув йилида 400 дан ортиқ талабалар ўқишга қабул қилинди. Уларга 100 дан ортиқ малакали профессор-ўқитувчилар соҳа сирларидан сабоқ бераётир.

     2019-2020 ўқув йили учун бўлиб ўтган тест жараёнларида юқори натижаларга эришган, аълочи ва жамоатчи талабалар қасамёд қабул қилдилар. Улар талабалик сафига киришар экан, яхши ўқишга, яхши хулқ-атвор соҳиб ва соҳибалари бўлишга, ўз мутахассисликларини чуқур ўрганиб, келажакда ўз соҳасининг моҳир шифокори бўлиб етишишга ваъда бердилар.

      Талабаликка бағишланган тадбир юқори кайфиятда бўлиб ўтди. Фаол ва истеъдодли талабалар томонидан тайёрланган ажойиб чиқишлар, дилбар наволар, куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

Тадбирдан фотолавҳалар:

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434