БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!


Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида  Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддалар назорат қилиш миллий маркази ташаббуси билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда филиалнинг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда мтасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Учрашувни ТТА Термиз филиали директори Н. Дияров очиб берди ва жамиятда бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бўлган гиёхвандлик ва унинг аянчли оқибатлари хусусида фикр юритди. Шундан сўнг, сўзга чиққанлар гиёҳвандлик аср вабоси экани, унинг таъсирига тушиб қолиш инсонни ҳар куйга солиши мумкинлиги борасида фикр юритдилар.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг қандай йўллар билан юртимизга кириб келиши, бу иллатга чалинганда қандай қонуний чоралар кўрилиши, тиббий назорат ва охири ҳалокат билан якун топиши муқаррар ҳолат экани батафсил тушунтирилди.

Учрашув сўнггида барча ўзларининг қизиқтирган саволлари бўйича мурожаат қилдилар. Мавзуга доир видеороликлар намойиши барчада соғлом турмуш қадрини яна бир бор эслатди, дейиш мумкин.

 

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434