“ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН ДАВРА СУҲБАТИ.


   2019 йилнинг 22 ноябрь куни “Олий таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

     Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Нуриддинов Санжар Савриддинович, Ф.Э.Тиловов, Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлими бошлиғи Усмонов Илҳом Қаландарович, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ҳодими Жумаев Сардор Абдухолиқович, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти вилоят бўлими масъул ҳодими Норқобилов Музаффар Жумаевичлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

    Давра  суҳбатида республикамизда баъзи олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш мақсадида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларга қарамай, “ўқишга киритиб қўяман, тестни ҳал қилиб бераман”, деган ва шу орқали мўмай пул ишлаб олиш илинжидаги фирибгарларнинг қилмиши акс этган видеороликлар намойиш этилди.

   Шунингдек, сўзга чиққанлар таълим даргоҳларида таълим тизимини самарали ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар фаолиятида коррупцияни олдини олиш ҳамда турли нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик борасида фикр юритдилар.

     Тадбир давомида Республикамизнинг баъзи олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш мақсадида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларга қарамай, “ўқишга киритиб қўяман, тестни ҳал қилиб бераман” деган ва шу орқали мўмай пул ишлаб олиш илинжидаги фирибгарларнинг қилмиши акс этган ҳамда коррупция соҳасига оид мотивацион видеороликлар намойиш этилди.

 

     Масъулиятсизликка, адолатсизликка ва таъмагирликка қарши бўлган қарашни ҳар бир инсон аввало ўзида кучайтириши лозим. Ташкил этилган давра суҳбати профессор-ўқитувчилар учун катта бир ибрат мактаби вазифасини ўтади, дейиш мумкин. 

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434