Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи” қабул қилинганлигининг 29 йиллиги барча вилоятларимизда кенг нишонланди. Шу жумладан Сурхондарё вилоятимизнинг Термиз шаҳридаги осмонўпар флагштокка ўрнатилган байроқ остида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали директори Э.А.Бердиев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда талабалар фаол қатнашишди.
Қолаверса ТТА Термиз филиалида ҳам Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими хамда ижтимоий гуманитар фанлари кафедраси хамкорлигида Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир утказилди. Ушбу тадбирда профессор ўқитувчилар, талабалар ўз маърузалари билан қатнашишди.
Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Ўзбекистон Республикаси, 132000, Сурхондарё вилояти. Термиз шахри Ислом Каримов кўчаси 64 - уй
Teл : +99876 - 223-47-20 , 223-47 - 14
Факс : +99876 - 223-47-20
e-mail: termiz@tma.uz
Транспорт: 2 , 7, 300 , 12 , 9 , 210 , 5
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг