INNOWEEK.UZ 2020 ҲАЛҚАРО ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ҲАФТАЛИГИ


        Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш вазирлиги томонидан жорий йилнин  3-8 ноябрь кунлари анаънавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган InnoWeek.uz 2020 ҳалқаро инновацион ғоялар ҳафталиги илк бор онлайн форматда ўтиши муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ўз инновацион ғоялари билан иштирок этмоқда. Тадбирда 30 дан ортиқ давлатлар ҳамда Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Исроил, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан нуфузли ташкилот вакиллари илм фан етакчи мутахассислари иштирок этишади.   

       Ҳафталик ўтказилишнинг асосий мақсади мамлакатимизнинг ҳалқаро майдонга рақобатдошлиги ва инновацион ривожланишнинг асосий омили сифатида ривожлантиришдир. Ҳафталик доирасида дунёдаги 30 дан ортиқ хориж компаниялари вакиллари биринчи онлайин инновацион халқаро кўргазмасига иштирок этишади. Янги форматдаги кўргазма майдони энг илғор инновацион технологиялар, маҳсулотлар ва лойиҳалар, ички ва ташқи бизнеснинг турли соҳа вакиллари ўртасида ҳамкорлик учун кенг имкониятларни очиб беради. Шу мақсадда InnoWeek.uz 2020 ҳалқаро инновацион ғоялар ҳафталигига Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг анатомия кафедраси мудири Латипов Жавдат Аҳмедович томонидан инновацион лойиҳа ишланмаси таклиф қилинган.

      Филиалнинг анатомия кафедраси мудири Латипов Жавдат Аҳмедович томонидан инновацион лойиҳа ишланмаси номи: “Талабалар учун тематик диетик ошхона ташкил этиш”

      Лойиҳа қимати: 550 млн сўмни ташкил этади.

      Ишланма мақсади:

-Тиббиёт амалиётларида қўлланиладиган асосий атама ва ибора-ларни, формула ва меъёр кўрсаткичларни, шунингдек ихтисослаштирилган тиббий маълумотларни ошхона буюмларида ва реквизитларида чоп этиб, ушбу маълумотлар билан талабалар доимий  визуал контактда бўлиб, маълумотлар эслаб қолинади ва назарий билимлари мустахкамланади.

-Лойиха асосида ошхона менюсида талабаларга махсус диеталар тузилиб, уларда тўғри ва фойдали овқатланиш маданиятини, семиришни олдини олиш ҳамда  ёш авлодни соғломлаштириш кўзда тутилади.

      Ишланма аҳамиятлилиги: Талаба ёшларда профессионал кўникмаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни соғломлаштириш муҳим жиҳат эканлиги таъкидланади.  Бу лойиҳа албатта юртимиз равнақи учун хизмат қилиши кутилмоқда. Айниқса бугунги кун талабига монанд пандемия шароитида бундай ошхоналарни роли ва аҳамияти муҳим ҳисобланади. Ошхондаги шарт шароитлар ва деворий кўргазмалар тиббиёт академиси талабаларининг ўз касбининг етук мутахассислари бўлиб этишишга муҳим восита сифатида хизмат қилади. Юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда бундай ошхоналар сонини кўпайтириш бугунги кун талабларидан бирига айланган.

Тиббиёт илм фанини ривожлантиришда ҳам талабалар фаолиятини яхшилишда ҳам биз учун бундай лойиҳалар муҳимдир. 

Таклиф ва мулоҳозаларингизни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг илмий бўлимига юборишингизни сўраймиз.

 

 

 Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг илмий тадқиқотлар, инновациалар ва илмий кадирлар тайёрлаш сектори

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434