“КЛИНИКАГАЧА БЎЛГАН ФАНЛАРНИНГ ТИББИЙ ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ. ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР” МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН


Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали томонидан жорий йилнинг 11 апрель куни Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да “Клиникагача бўлган фанларнинг тиббий таълимдаги ўрни. Илғор хорижий тажрибалар” номли халқаро илмий−амалий анжуман бўлиб ўтди. Ўтказилган мазкур анжуман доирасида тиббиёт ҳодимлари соҳани ривожлантириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса тиббиёт ҳодимларини ўқитишда хорижий тажрибаларни қўллашнинг самарали жиҳатлари ҳақида сўз юритишди.

Мазкур конференцияда Республикамизнинг етакчи тиббиёт муассасаларидан, ҳамда Озарбайжон давлат Тиббиёт университети, Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат Тиббиёт университетидан профессор-ўқитувчилар, қолаверса Сурхондарё вилоятининг шифохоналарида фаолият олиб бораётган малакали тиббиёт ҳодимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Анжуман давомида соҳа мутаҳассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва илғор ҳорижий тажрибаларни Сурхондарё вилоятида амалиётга  тадбиқ этиш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Анжуман якунлангач, Термиз шаҳрига ташриф буюрган меҳмонлар билан тариҳий обидаларга саёҳат уюштирилди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145