ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ ТАЛАБАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ИМТИЁЗЛИ СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ОЛИШГА МУЯССАР БЎЛИШДИЛАР.


Ҳаммамизга маълумки президентимиз томонидан биз ёшларга жуда кўп имкониятлар яратилмоқда. Шундай имкониятлардан бири Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўртача ўзлаштириши 86% дан юқори бўлган ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган талабалар учун тўлов контракт суммасининг 35% тўлаб берилиши.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармонида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқини Олий таълим муассасаларида аъло баҳоларда тахсил олиб, ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган талаба-ёшларга бир йиллик тўлов контракт суммасининг 35% қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланиб келинмоқда.

Жорий ўқув йилида ҳам ушбу имтиёзга Сурхондарё вилоятида жойлашган олий таълим муассасаларининг 71 нафар талабасига жами 222 675 595 (икки юз йигирма икки миллион олти юз етмиш беш минг беш юз тўқсон беш) минг сўм миқдордаги тўлов пуллари тўлаб берилди. Ана шу ёшларнинг 4 нафари Тошкент тиббиёт академияси  Термиз филиали талабаларидир.

Бугун давлатимизда биз ёшларга кенг имкониятлар берилди, мен ҳам шундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бир қанча лойиҳаларида иштирок этдим. Мени фаоллигим бугун эътироф этилди. Ота-онам бугун жуда хурсандлар, уларнинг ишончини оқлаш менинг хаётдаги энг олий мақсадимдир,  дейди Тошкент тиббиёт академияси  Термиз  филиали талабаси Маржона Ғайбиллаева.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Олимов сертификатларни олишга муяссар бўлган ёшларга қарата шундай деди:

-Бугун 71 та оилада қувончли кун, зеро сизларнинг тинимсиз меҳнатларингиз ўз самарасини бериб, ота-оналарингизга совға улашмоқдасизлар, десам хеч муболаға бўлмайди.

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434