9-МАЙ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”

9-май - “Хотира ва қадрлаш куни”

Эрта тонгдан Термиз шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди. Майдонга вилоят ҳокими Т. Боболов, уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

Ҳарбий оркестр садолари остида тадбир иштирокчилари қатори Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг раҳбарияти, профессор ўқитувчилари Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

-  Мана бугун ташкил этилган катта парад ҳар йилгиданда кўтаринки руҳда, аъло кайфиятда ўтаётир, - дейди ТТА Термиз филиали директори Н. Дияров. – Сал аввал ҳарбийларнинг мусиқа садолари остида саф тортиб юришлари ва гулчамбарлар қўйишларини томоша қилдик. Тинч ва осуда юртимизга байрамлар ярашади. Биз эса тинчлигимиз ишончли қўлларда эканини ҳар дақиқа, ҳар сонияда ҳис қилиб турибмиз. Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган ота-боболаримиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, қўлларимизни дуога очдик.

Президентимиз раҳнамолигида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланаётгани замирида аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш каби эзгу мақсадлар мужассам эканлигини дилдан ҳис қилдилар.

ТТА Термиз филиали матбуот хизмати

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145