ТИББИЁТ ДАХОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ


Бугун энг олий бойлигимиз саналган халқимиз саломатлигини сақлашдек, ўта масъулиятли ва шарафли касб эгалари бўлган тиббиёт ҳодимларига иши тушмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Куни кеча Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилган “Касбим фахрим” номли ёшлар билан очиқ мулоқотда Сурхондарё тиббиёт соҳасининг дахолари, ёшларга ўрнак ва намуна бўладиган шифокорлар иштирок этишди. Таълим муассасалари битирувчиларини тиббиёт касбига йўналтириш мақсадида ташкил этилган ушбу учрашув қизиқарли ва бой таасуротларга бой бўлди.

Учрашув давомида мамлакатимизнинг энг юксак мукофоти “Ўзбекистон Қахрамони” унвони соҳиби, “Дунёнинг энг яхши шифокори” дея эътироф этилган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази офтальмологи, самимий ва камтарин инсон Рахмон Мухаммадиев ўзларининг Европа мамлакатларида орттирган тажрибалари, 

“Соғлом авлод учун” I ва II даражали ордени соҳиби шифокор неонатолог Илмира Латипова ва “Дўстлик” ордени соҳиби шифокор невролог Муқаддас Хамраева бўлажак шифокор қизларимизга аёл шифокорларнинг икки карра масъулияти, 

“Дўстлик” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳиби  болалар хирурги Эргаш Искандаров ўзларининг илк жаррохлик операцияларидаги ҳаяжони, талабалик даври хотиралари ҳақида,

вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Шукуров Сурхондарёнинг тиббиёт соҳасидаги истиқболли режалари, ТТА Термиз филиали директори олий тоифали болалар жаррохи Нозим Ахмедович Дияров филиалга бу йилги қабул жараёнлари ҳамда филиалдаги шарт шароитлар ҳақида, 

Ўтан-Полвон хусусий клиникаси директори, олий тоифали жарроҳ Абдужалол Менглиев хусусий клиникаларни очишда юртимиздаги имкониятлардан фойдаланиш усуллари, Вилоят тери-таносил касалликлар диспансери бош врачи, вилоятимизнинг энг ёш бош врачи Хуршид Махматкулов раҳбарлик масъулияти ва юксакликка интилиш сирлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шерзод Олимов тиббиёт ҳодимлари билан ҳамкорликда 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан ҳудудларда чуқурлаштирилган тиббий ҳайрия акциясини ташкил қилиш таклифи  ҳақида сўзлаб ўтди.

Умуман олганда бу каби учрашувлар ёшларга тиббиётга қизиқиш борасида катта мотивация берди.

 

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145