ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИДА 5 ТА МУХИМ ТАШАББУС БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.


Ўқитувчи ва талабалар кенгашишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуснинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиалида тадбир ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар ва талабаларга иштирок этдилар.

ТТА Термиз филиали 1-тиббий биологик фанлар кафедрасининг маънавий маърифий ишлар бўйича масъул ходими А. Бабамуратов ўз маърузасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишбўйича 5 та ташаббус юзасидан олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга ошириладиган ишлар Дастури” ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Ўқувчи-талабаларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида ТТА Термиз филиали педагоглар ва ўқувчилар жамоаси турли тадбирлар кечалар, спорт мусобақалари ташкил этишни режалаштириб олдилар.

Шунингдек, олий таълим муассасасида компьютер технологиялари бўйича ўқув курслари, интернет ва медиа маданиятини шакклантириш учун семенар-тренинглар, “Ёш тарғиботчилар” виртуал клублари фаолиятини йўлга қўйиладиган бўлди. Талабаларни университет ҳаёти билан яқиндан таништириб бориш мақсадида унинг веб-сайтида факультетлар блогларини яратиш, шунингдек, ушбу блог орқали талабаларнинг онлайн мулоқоти ва муҳокамаларини йўлга қўйиш ҳамда китобхонлик тарғиботи давом эттириладиган бўлди.

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145