ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР


   Халқимиз азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан қаршилайди. Аввало, кўча ва гузарларни, ҳовлиларни тартибга келтириб, тозалик ва орасталикни бош масала қилиб қўяди. Кун сайин яқинлашаётган улуғ айём –Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида халқимизнинг ана шу эзгу анъанаси умумхалқ ҳашари кўринишида бутун республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамалакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди.


              


   Эрта тонгдан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали жамоаси ҳам бу галги ҳашарга ўзгача кайфиятда етиб келишди. Филиал атрофи, ички тарафлари янада ободонлаштирилди. Хусусан, ҳашер кунларида ариқ ва зовурлар тозаланди, чиқиндилар ташкилий равишда чиқариб ташланди. Дарахтлар оқланиб, гуллар бегона ўтлардан тозаланди. Ҳар бир факултетлар ўзига ажратилган ҳудудларни ободонлаштириб, чор атрофнинг кўркига кўрк қўшдилар.

Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434