ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ!


   Талабалик инсон ҳаётининг олтин давридир. Бугун талабалик бахтига муяссар бўлган борки, ката хурсандчилик билан ўзлари ўқийдиган олийгоҳга йўл олади. Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалида ҳам айни шундай 350 нафар йигит-қиз талаба деган номга сазовор бўлиб, биринcи курсга қабул қилинди. Егнида оқ либос кийган бу ёшлар филиал ҳовлисига жам бўлдилар. 2019-2020 ўқув йилини бошлаш муносабати билан ташкил етилган тадбирда ТТA Термиз филиали директори Н. Дияров сўзга чиқиб, бошланган ўқув йили билан, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги билан қутлаб, талабаларнинг ўқишларига омад тилади.

   Ўқув бинолари, талабалар турар жойлари таъмирдан чиқарилиб, ўқув йили учун шай ҳолатга келтирилди. Жорий ўқув йилида ТТA Термиз филиалида талаба ёшларнинг мутахассисликларини яхши ўзлаштиришлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилди. Он-лине маърузалар хонаси, ўқув хоналари компютер жамланмалари, кузатув камералари ва керакли анжомлар билан жиҳозланди.

   Aхборот ресурс марказига 1500 га яқин дарслик ва ўқув қўлланмалар, хорижий ҳамда ўқув адабиётлари, шунингдек бадиий адабиётлар ва уларнинг елеcтрон вариантлари харид қилиниб, талабалар фойдаланишларига мунтазир.

   ТТA Термиз филиали талабалари жорий ўқув йилини ҳар қачонгидан-да уюшқоқлик билан бошладилар.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434