МУСТАҚИЛЛИК ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ДАВОМ ЕТМОҚДА


 Мустақиллик байрами Сурхон воҳасида ўзгача шукуҳ, кўтаринки руҳда қарши олинди. Aйниқса, ушбу қутлуғ айём арафасида янги ўқув йилининг бошлангани ўқувчи ва талаба ёшлар учун қўшалоқ байрам бўлди дейиш мумкин. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига талабалик бахтига мушарраф бўлган ёшлар “Билимлар куни”га бағишланган тадбирни ўтказибоқ, “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида ўтказилган “Мустақиллик дарси”га кирдилар. Дарсларни филиал ўқитувчилари ўтиб бердилар.

   Шунингдек, ҳали ҳамон жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида ТТA Термиз филиалининг бир гуруҳ ўқитувчилари Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида жойлашган ўқув муассасаларида учрашувлар, мустақиллик соатлари ўтказиб келмоқдалар.

  Тумандаги 7-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Тошкент тиббиет академияи проректори Т. Бобомуратов, киме фани катта ўкитувчиси Ф.А.Умаров ва ТТА Термиз филиали масьул ходимлари ўқувчилар билан ректор соатлари ўтказдилар.

   26-умумтаьлим мактабида ТТА ТФ тиббий биология фани ассистенти Ф. Шарипова иштирокида биология, тиббий киме фани ассистенти Д. Аманова киме фанидан махорат дарси ўтиб берди.

   Тумандаги 11-сонли мактабда ТТА Термиз Филиали директор ўринбосари Э. Бердиев спортчи ўқувчилар билан учрашди. Ташкил етилган учрашув ва маҳорат дарслари музработллик ўқувчи ёшларга манзур бўлди. Ўқувчиларнинг кўпчилигида кимё ва биология фанларига қизиқиш уйғонди. Aжабмас, айни шу йигит-қизлардан келажакда юрт корига ярайдиган, халқ дардига дармон бўладиган шифокорлар йетишиб чиқса…

   ТТA Термиз филиали матбуот хизмати

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434