2019-2020 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОШИРИЛГАН ТЎЛОВ-КОНТРАКТ МИҚДОРИ БЕЛГИЛАНДИ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги супер-контрактлар ҳақида қўшимча расмий маълумотларни маълум қилди.

Ўқишдан йиқилиб, контрактнинг кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган ҳамда 56,7 баллдан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди. 

Жорий йилда абитуриентлар учун супер-контракт тўлашда қуйидаги енгилликлар берилади:

  • супер-контракт миқдорлари стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан    ҳисобланади (яъни нархлар арзонлашади);
  • супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш  имконияти  ҳам берилади;
  • бунда супер-контракт миқдорини ойларга бўлиб тўланганда ҳам, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи жорий йилнинг 1 ноябридан ҳамда иккинчи ярми учун 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши лозим;
  • юқоридаги қоидалар кириш чизиғига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун ҳам амал қилади.

Маълумот учун, кириш чизиғига 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашади:

  • 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;
  • 1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;
  • 1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;
  • 1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Супер-контракт нархлари

Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп ҳамда кам балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди. Миқдорлар ўтган йилгидан деярли ўзгармаган.

Тиббиёт йўналишиники — Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари  20 баробар, яъни 170 млн 649 минг сўм, 56,7 дан кам балл тўплаган  абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари  341 млн 298 минг сўмни ташкил этади.

 

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434