ТЕРМИЗ ШАҲАР ҲОКИМИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ.


    Термиз шаҳар ҳокимининг шаҳримиз ёшлари билан тез-тез уюштириб келаётган учрашувларида ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эканини бот-бот такрорлаб келади. Бу галги учрашув манзили – Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабалари бўлди.

    Учрашув ортиқча расмиятчиликларсиз, самимий суҳбат тарзида ўтди. Термиз шаҳар ҳокими И. Худойбердиев ёшлар билан очиқ суҳбатлашиб, сўнгги пайтларда шаҳримиз йиғит-қизларининг илм-фан, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқларини, ғоя ва ташаббусларини эътироф этди. Бу борада дуч келаётган муаммо ва таклифларни тинглаб, биргаликда ечим топпиш йўлларини излади.

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434