МУСТАКИЛЛИК ДАРСИ


       Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида 2020 йилнинг 2 сентябрь  куни zoom орқали онлайн “Мустакиллик дарси” ўтилди.  Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.А.Рахмонов энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишлаб ўз фикрларини тарихий мисоллар билан айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига  мувофиқ ташкил этилгани, хақиқатан ҳам халқимизнинг ушбу ҳохиш-иродаси биз учун муқаддас экани ва мустақиллик бизнинг энг муқаддас туйғумиз, буюк неъматимиз, энг олий қадриятимиз эканлигини айтиб ўтди.

Дарсларда Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ў.Р.Файзиева, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.А.Рахмонов, кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

       Мазкур “Мустақиллик – миллий тараққиёт пойдевори” мавзусида ўтказилга маърузада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида илгари сурилган ғоялар хусусида ҳамда дарсларда мустақилликнинг 29 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида дарс жараёнида ҳар бир гуруҳларга батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ушбу дарсда талаба-ёшларга  республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани аниқ мисоллар билан таъкидланди.

Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Ў.Р.Файзиева “Янги Ўзбекистон: миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” мавзуси ўз фикралини билдириб ўтди: Мамлакатимизда мустақилликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадам 2016 йилдан бошланди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бошқача сўз билан айтганда, биз бугун барчамиз енгни шимариб, янги Ўзбекистонни барпо этишга киришдик, унинг мустаҳкам заминини ярата бошладик, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда бир неча ўн йиллар давомида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бажарилди. Ўзбекистон том маънода миллий тикланишдан миллий юксалиш сари юз тутди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434