Шавкат Мирзиёев инновацион клиникани кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев инновацион клиникани кўздан кечирди

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Мазкур шифо масканида офталмология, нейрожарроҳлик, пластик жарроҳлик, кардиология, педиатрия, реабилитация каби ўн бешдан ортиқ ихтисослик бўйича ташхислаш ва даволаш йўлга қўйилган. Бу жараёнга тиббиёти ривожланган давлатларда қўлланилаётган амалиёт ва технологиялар жорий этилган.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Хусусан, клиника АҚШ, Германия, Австрия, Японияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Шифокорлар Германия, Австрия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Япониядаги етакчи тиббиёт марказларида малака оширган.

Беморлар биринчи қаватда ташхисдан ўтказилиб, мутахассислар маслаҳатини олади.

Иккинчи қаватда жарроҳлик амалиётлари бажарилади. Зарур ҳолларда юқори қаватларда ётиб даволанади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент инновацион клиникадаги шароитларни кўздан кечирди, шифокорлар билан суҳбатлашди. Касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, сифатга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

-Биз нима учун тиббиётда хусусий тармоққа шароит яратяпмиз? Рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлса, сифатга интилиш бўлади, даволаш, хизмат кўрсатиш яхшиланади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Клиника кўриш қобилиятини тиклаш бўйича етакчи марказлардан биридир. Бу ерда кўз тўр пардаси касалликлари ва патологик ҳолатларни ташхислаш имконини берадиган Tpcon тамограф-ангиограф текшируви, нейрофизиологик реабилитация, компьютерли биобошқарув каби ноёб даволаш усуллари қўлланилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент компьютерли биобошқарув хонасида ҳам бўлиб, бу усул орқали медикаментларсиз даволаш, руҳий ва нутқий нуқсони бор беморларни соғлом ҳаётга қайтариш мумкинлигига эътибор қаратди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда кўз микрожарроҳлиги бўйича ўқув симулияцион марказ ташкил этиш лойиҳаси тақдим қилинди. Давлат раҳбари лойиҳани маъқуллаб, кадрлар малакасини оширишга хизмат қиладиган бундай симулияцион марказларни тиббиётнинг бошқа йўналишлари ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Манба:president.uz


Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали хақидаги видеоролик

 


video

https://mover.uz/watch/w5KM7G1m



Статистика ва фактлар

Статистика ва фактлар

     Ҳозирги кунда филиалда 717 нафар талаба таҳсил олмоқда, 88 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.



Барчаси: 33 та
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145