ВАЗИР БИЛАН УЧРАШУВ


Инновацион ривожланиш вазири Иброхим Абдурахмонов Сурхондарё вилоятида бўлиб, Термиз давлат университетида талабалар билан учрашди. Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этдилар. Олийгоҳда у республикада содир бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инновациялар ва илм-фанни ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётганликлари ҳақида сўзлаб берди.

-  Бугун биз талабалар Инновацион ривожланиш вазири Иброхим Абдурахмонов билан учрашувда, улар билан самимий мулоқотда бўлдик, дейди ТТА Термиз филиали талабаси Ғайбиллоева Маржона . -  У кишидан жуда кўп қимматли маълумотлар, тавсия ва маслаҳатлар олдик. И. Абдурахмоновнинг қимматли фикрлари ва эътиборга молик сўзларини инобатга олиб, келажакда ўз касбимнинг устаси бўлиш учун ўз билим ва маҳоратимни ишга соламан, деб ўз олдимга қатъий қарор қилдим.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга учрашув меҳмони бўлмиши Иброхим Абдурахмоновдан жавоб олдилар. Ташкил этилган ушбу учрашув сурхондарёлик талабалар қалбида узоқ муддатгача сақланиб қоладиган бўлди.

ТТА Термиз филиали матбуот хизмати

Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar