ПРЕЗИДЕНТНИНГ СУРХОНДАРЁГА ИККИ КУНЛИК САФАРИ ЖАРАЁНИ.


Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига  ташрифи буюрдиди.

17-октабр, пайшанба куни Сурхондарё вилоятига ташрифини, анъанага кўра, Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёратидан бошлаган Президент Ангор туманидаги “Ангор Сурхон ғурури” пахта-тўқимачилик кластери даласида пахта ҳосилини кўздан кечирди, Денов туманидаги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий қисмдаги шароитлар билан танишди. Шунингдек, ушбу тумандаги ҳарбийларнинг фарзандлари учун қурилган боғчада яратилган шароитларни кўздан кечирди. Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи салоҳияти билан танишди.

18-октябр, жума куни эса Сурхондарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, республикадан келган мутасаддилар, фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказиб, ҳудудлардаги ҳолатга танқидий баҳо берди. Ҳар бир вазир, соҳа ва тармоқлар раҳбарларига бу йил якунигача ва келгуси йилда Сурхондарё учун нималар қилишини аниқ ёзиб, вилоят ҳокимлигига тақдимот қилиш бўйича топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев сафари давомида Термиздаги “Сурхон ипаги” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Сурхондарё вилояти бошқармаси фаолияти билан ҳам танишди.

Шу билан Президент Сурхондарёга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб кетди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar