СЕМИНАР


Матбуот котиблари ўқуви

   Термиз шaҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

   Вилоят “Оила” марказида ўтказилган ўқув-семинарда Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларидан 70 дан зиёд ахборот хизмати ходимлари иштирок этди. Семинар давлат тузилмаларининг очиқлиги ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, фуқаролар манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янада самарали фаолият юритиш учун уларнинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилди.

    Ўқув-семинар доирасида иштирокчилар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, мақсад ва вазифалари, ташкилот имижи ва уни бошқариш, медиарежалаштириш асослари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этишнинг самарали услублари, ПР-матнлар тайёрлаш қоидалари, матбуот анжумани ва брифинглар ўтказиш ва шу каби қатор муҳим масалалар бўйича назарий билимларга эга бўлдилар.

   Тушдан сўнг, иштирокчилар Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига йўл олдилар. У ерда кичик гуруҳларга бўлиниб, амалий машғулотлар, соҳага оид савол-жавоблар қизиқарли ва мунозараларга бой бўлди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренерлари Б. Алимов ва Г. Шукуровалар ўзларига юклатилган вазифани тўлақонли адо этди, дейиш мумкин.

   Мана шундай назарий ва амалий билим ва кўникмаларга бой ўқув-семинарлари ахборот хизмати ходимларининг ўз кўникмаларини амалиётга тадбиқ этибда муҳим омил ҳисобланади.

 

 

 

 

Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434