ДЎСТЛИК СПАРТАКИАДАСИ


"Спорт-Саломатлик гарови" шиори остида Сурхондарё вилояти Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида "Дўстлик спартакиаси" мусобақалари ташкил этилди.

     Аёллар ўртасида бўлиб ўтган волейбол мусобоқасида Термиз Давлат университети, Тошкент давлат аграр университети Термиз филали , Низомий номидаги Тошкент  давлат педагогика университети Термиз филиали жамоалари билан ТТА Термиз филиали жамоаси ўзаро куч синашдилар. Мусобақа муросасиз ва курашларга бой бўлди. ТТА Термиз филиалининг аёллардан ташкил топган жамоаси фаолликни қўлдан бой беришмади ва фахрли 2-ўринга лойиқ топилди.

 

Шунингдек, Мини фудбол (футзал) ўйинларида ТТА Термиз филиалининг футболчи устоз-мураббийлари ҳам фаоллик кўрсатиб, иккинчи ўринни эгалладилар. Ҳар икки спорт тури бўйича Термиз Давлат университетининг жамоалари биринчиликни қўлга киритдилар.

ТТА Термиз филиали рус тили ўқитувчиси З. Пайғамова теннис, Г. Турдиқулова спортнинг шахмат турлари бўйича биринчи ўрин билан Бухоро вилоятида бўлиб ўтадиган Дўстлик спартакиадасининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

 

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434