ДЎСТЛИК СПАРТАКИАДАСИ СУРХОНЛИКЛАР ЮТУҒИ


    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019 йил 12-14 ноябрь кунлари илк маротаба олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида “Дўстлик спартакиадаси” ташкил этилиб, ўтказилган спорт мусобақаларида педагоглар ўзаро куч синашдилар. Мусобақанинг республика босқичи Бухорои шарифда Бухоро давлат университетида бўлиб ўтди ва спортнинг бадминтон, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ҳудудий босқич ғолиблари ўзаро беллашадилар. Сурхондарё вилоят жамоасидан бўлган иштирокчилар стол теннис спорт тури бўйича эркаклар ўртасида 2-ўринни эгалашди.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, шахмат спорт тури бўйича воҳамиз жамоаси 25 очко билан 1-ўринни эгаллади.

 

   Юртимизнинг барча олий таълим муассасаларидан профессор ва ўқитувчилар ташриф буюрди, - дейди Гулшод Турдиқулова ТТА Термиз филиали вакили. - Амин бўлдимки, улар орасида жуда кучли теннисчилар, бадминтончилар, қолаверса, шахматчилар бор эди. Мен шахмат спорт тури бўйича биринчи ўринга лойиқ топилдим. Бу албатта, осон бўлмади. Аммо шунга қарамай бор маҳорат ва кучимни ишга солдим. Натижаси ёмон бўлмади. Барча ташкилотчиларга ўзимнинг ташаккуримни билдираман.

    Спартакиада ғолиблари вазирликнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434