УЧИНЧИ РЕНЕССАНС-ЁШЛАР НИГОҲИДА


Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, АТИБ “Ипотека банки”, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қўшма Қарорига мувофиқ 17 феврал 2021 йилда  “Учинчи ренессанс-ёшлар нигоҳида” Республика танловининг ОТМ босқичи ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъатидан йиғилган баҳолаш кўрсаткичлари  ҳар бир талаба учун жами ҳисобланиб, ўртача балл белгиланди.

        Якуний натижаларга кўра  қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

  1. “Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув” номинацияси  бўйичa;
    • Абдуллаева Мукаррама – (1-ўрин)
    • Сарибоев Фахриддин – (2-ўрин)
    • Эргашева Эъзоза – (3-ўрин)
    • 2“Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари” номинацияси бўйича:
    • Баходиров Сардор – (1-ўрин)
    • Жумаев Отабек – (2-ўрин)
    • Вахидов Маъмур – (3-ўрин
    • 3“Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари” номинацияси бўйича:
    • Муҳиддинова Севинч – (1-ўрин)
    • Бобоёров Сардор – (2-ўрин)
    • Алиев Ҳасан – (3-ўрин)

     

           Филиал раҳбарияти томонидан ғолиб талабалар диплом, сертификат, пул ютуғи ва эсдалик совғалари  билан тақдирланишди ҳамда 1-ўринни олган талабалар ҳудудий босқичга  тақдим этилди.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar