Олий таълим муассасаи Кенгаш котиби

Саҳиева Матлуба Тошпулат қизи
Олий таълим муассасаси Кенгаш котиби:
E-mail: yoshlar-huquqi@umail.uz.
Тел: +998937930714
Маълумотнома
Олий таълим муассасаси Кенгаш котибининг лавозим вазифалари:
- Ҳар ойда ўтказиладиган Олий таълим муассасаси Кенгаш мажлисининг иш режаси бўйича тегишли соҳалар масъулларига қарор лойиҳаларини тайёрлаш бўйича хабар бериш ва уни назорат қилиб бориш;
- Олий таълим муассасаси Кенгаш аъзоларини Кенгаш йиғилишида иштирокини таъминлаш ва уларга мажлис куни ҳамда вақти ҳақида хабар бериш;
- Кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллардан ўз вақтида олиш ва уларни расмийлаштириш;
- Кенгаш қарорлари лойиҳаси расмийлаштирилиб, тайёр бўлгач барча кенгаш аъзоларига тарқатиш;
- Кенгаш қарорлари ижроси устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш;
- Кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллар томонидан бажарилмаган тақдирда ёзма ёки оғзаки равишда Кенгаш раисига ҳисобот бериш;
- Кенгаш қарорларини баённома билан расмийлаштириш. Баённомаларни Кенгашнинг раиси ва кенгаш котиби томонидан имзолаб тасдиқланишини таъминлаш;
- Кенгаш тасдиғидан ўтган барча Олий таълим муассасаси ҳужжатларининг баённомадан кўчирмасини тасдиқлаб бериш;
- Кенгаш қарорига мувофиқ профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда ҳужжатларни Олий аттестация комиссиясига жўнатиш;
- Кенгаш муҳокамасидан ўтган докторлик ва номзодлик диссертацияси мавзуларига баённомадан кўчирмани тасдиқлаш;
- Кафедра мудири, профессор ва доцент лавозимларига кафедралар бўйича вакант лавозимларга ёпиқ овоз бериш йўли билан танлов ўтказиб, расмийлаштириш;
- Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлар рўйхатини тасдиқлаб бериш;
- Ҳар ўқув йили охирида Кенгаш баённомаларининг йиғма жилдини архивга топшириш;
- Кенгаш иш режаси Кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилгандан сўнг Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали директори томонидан тасдиқлатиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Қарорлари ҳамда буйруқлари асосида иш режасига ўзгартиришлар киритиш; · Кенгаш йиғма жилдлар номенклатурасини доимий тарзда юритиш ва барча ҳужжатлар мониторингини амалга ошириш.
Истиқболдаги режалар:
- Кенгаш томонидан ОТМ Кенгашнинг 2019-2020 йилга мўлжалланган иш режасида кўрсатилган келгусидаги 11 та Кенгаш йиғилишини ўтказиш ва Кенгашда кўтарилган масалаларни баёнлаштириш.
- Филиалда Кенгаш қарорига мувофиқ профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда ҳужжатларни Олий аттестация комиссиясига жўнатиш.
- Ўқув йили давомида йўриқномада Кенгаш котиби бажариши лозим бўлган барча вазифаларни амалга ошириш.