Илмий тадқиқот йўналишлари

2017 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури, ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига асосан 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Шу ўринда хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган барча саъй – ҳаракатлар уларнинг фаоллиги ва такомиллигига қаратилгандир. Аслида аёл зиммасига фарзандларни дунёга келтириб, парваришлаш, тарбиялашдек улкан вазифалар юклатилган. Бунинг учун эса аввало аёлнинг ўзи жисмонан ва маънан соғлом бўлмоғи керак. Ҳаёт фаровонлигига эришиш йўлида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш муҳим эканлиги барчамизга аён. Бунда спортнинг аҳамияти ниҳоятда катта айниқса спорт билан мунтазам шуғулланган хотин- қизларнинг саломатлиги яхшиланиб, ташқи кўринишлари янада кўркам бўлади. Бу эса соғлом авлод дунёга келишига замин яратади. Шу муносабат билан мамлакатимизда кўплаб спорт мусобақалари, фестиваллар мунтазам равишда ташкиллаштирилиб борилади. Аммо, аёлларимизнинг эркин ва фаол иш фаолиятини олиб боришларига тўсқинлик қиладиган баъзи субъектив ҳолатлар ҳам борки, бу масала аёлларга боғлик бўлмаган шароитларда содир бўлади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган она-бола саломатлиги масалаларидаги дастурлар, лойиҳалар олиб борилишига қарамасдан, юртимизда йод танқислиги, камқонлик ва темир етишмаслиги каби муаммолар мавжуд. Шунинг учун ҳам аҳолининг бундай касалликлар ҳақидаги билимларини ошириб бориш, бу масалани камайтириш, ёки аёлларнинг ўз саломатликлари ҳақида ўйлашларига замин яратади. Республикамизда сўнги йилларда ўтказилган текширишлар темир танқислиги камқонликлари (ТТК) нинг 3 ёшгача бўлган болалар орасида 11% гача, фертил (фарзанд кўрадиган) ёшдаги аёллар орасида эса 10% гача қайд этилишини кўрсатади. Бу кўрсатгичлар ТТК нинг олдини олиш ва тўла даволанишнинг нақадар муҳимлигини ўз-ўзидан яққол кўрсатиб турибди. Бошқа турдаги қамқонлик касалликларда бўлгани сингари, ҳажм бирлигидаги қонда гемоглобин миқдори ва эритроцитлар сони камайиб кетади. Одамнинг кундалик овқатида ўртача 15-20 мг атрофида темирбиоэлементи бўлади, лекин шунча миқдордан атиги 2 мг биоэлемент организмга сўрилади. Хуллас, аёлларимизнинг ўз саломатликларини асраши ва ўз ҳаётларига бефарқ бўлмасдан доимо барча нохуш ҳолатлардан ўзларини сақлаб боришлари нафақат ўзи балки, оила аъзолари, фарзандлари ва албатта давлат, жамият қолаверса бутун миллат учун энг муҳим, долзарб масаладир.
"Сурхондарё вилоятида кўп учрайдиган туғма нуқсонлар ва қамқонлик касалликлари профилактикасида инновацион тадбирлар" мавзусидаги илмий муаммо доирасида вилоятдаги барча туманлар кесимида ўрганилиб чиқилди.Туманларда туғма нуқсонлар ва камқонлик муаммолари мавзуларида семинар-тренинглар ташкиллаштирилди ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Оила ва никоҳ маркази, Вилоят соғлом авлод учун фонди, Вилоят скрининг маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида МЕМОРАНДУМ имзоланди.
Камқонликни даволаш ва туғма нуксонларни эрта ташхислаш чора-тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

 

              


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
852147963
789632145
78933434
ssssssssssssssss