ТТА Термиз филиалида яна қизиқарли семинар...

Бугунги кунда нуфузи ва дунё миқёсида юқори даражада турган  Scopus рўйхатига кирган журналларда мақола чоп этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ёзилган ҳар бир илмий ишнинг савияси ва сифатини юқори даражада кўрсатиб берувчи ушбу ҳаволаларнинг маълумотлар базасида мақолалар чоп этиш ҳар бир ОЎЮ профессор-ўқитувчиси ва изланувчиларининг олдида турган асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.

Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалига  ЕLSEVIER компаниясининг Ўзбекистондаги координатори Дилноза Алланазарова ташриф буюрди. Ташриф доирасида Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан самарали фойдаланиш усуллари мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда филиал илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Э.А.Бердиев, Илмий ва Халқаро бўлим ходимлари ва профессор-ўқитувчилари қатнашди.

             

             

             

             

 


Электрон дарслик тақдимоти

4 март куни филиалга Тошкент тиббиёт академияси “Умумий ва болалар жаррохлиги” кафедраси мудири, профессор А.О.Охунов ташриф буюрди ва профессор томонидан “Тиббиёт касбига кириш” фанидан тайёрланган электрон дарслигининг тақдимоти бўлиб ўтди

            

            


Илмий семинар

Жорий йилнинг 28 январь кунида ТТА Термиз филиалида “Илмий-техник грант лойиҳалар билан ишлаш методикаси” мавзусида илмий семинар ўтказилди. 1-тиббий биологик фанлар кафедраси мудири З.А.Нурова инновация, инновацион жараёнлар, ихтиро, патент, инновацион лойиҳалар ва лойиҳалар билан ишлаш техникаси ҳақида тақдимот қилди.

 

              

 

              

 

                                        


Илмий тадбирлар

Жорий йилнинг 11 январ кунида филиалда Ҳиндистон Республикасининг “Indian spinal injuries centre” клиникасидан ташриф буюрган тажрибали шифокорлар ва филиал ходимлари ўртасида «Коксоартроз и грыжи дисков пояснично-крестцовой области. Тактика профилактики, диагностики и лечения» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

             

                


Барчаси: 4 та
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
852147963
789632145
78933434
ssssssssssssssss