Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

  Раҳмонов Абдуқаҳҳор Абдусатторович 
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи

Teл: +998(90) 186-83-01

E-mail: rahmonov_a.a@mail.ru


Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими филиалда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.

 

Умумий қоидалар

  • Бўлим филиал директорининг буйруғи асосида тузилади;
  • Бўлим ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари бошчилигида фаолият олиб боради;
  • Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳамда гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда иш олиб боради;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради, жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.

 

Бўлимнинг мақсади:

  • Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-естетик дунё қарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ёшлар дунё қарашига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар хил “оммавий маданият” хуружларидан авайлаб-асраш, мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.
  • Ахлоқий-тарбия ишларини ташкил этиш, ёшлар дунёқарашини кенгайтириш, ўқитувчилар, ходимлар ва талаба-ёшларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, уларни бой тарихий-маданий меросимиз ва анъаналаримизга садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида ёшларни тарбиялаш.
  • Тарбия жараёнида халқнинг бой миллий-маданий, тарихий анъаналари, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган самарали ташкилий-педагогик шакл ва воситалардан фойдаланиш орқали талаба-ёшларда ёт ғоялар ва мафкуравий тазйиқларга нисбатан ғоявий иммунитетни шакллантириш.
  • Ҳуқуқий ва демократик тамойиллар асосида талаба-ёшлар дунёқарашини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлаш ғоясига содиқлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
  • Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, талаба-ёшларда тиббий маданиятни шакллантириш.
  • Профессор-ўқитувчи, талаба-ёшларда касбга садоқат ва масъулият, жамоага ва ўз вазифасига ҳурмат ҳиссини шакллантириш

 

Бўлимнинг вазифалари:

  • Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
  • Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантириш, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш имунитетини янада кучайтириш мақсадида турли соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этиш.
  • Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш
  • Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш.

 

Бўлимнинг ҳуқуқлари:

  • Факултетлардаги маънавий-ахлоқий ишларни назорат қилиш;
  • Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруғлари ҳам кўрсатмаларни факултетлардаги бажарилишини назорат қилиш,
  • Деканларнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича ўринбосарларини тайинлаш, ҳамда вазифаларидан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўзтавсиялари билан қатнашади.
  • Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факултет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;
  • Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича декан ўринбосарлари олиб борадиган ишлар бўйича белгиланган тартибда мунтазам бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
  • Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факултет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.

 

Бўлимнинг тузилиши:

  • Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
  • Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси

 Бўлимнинг ҳодимлари:

Абдукахарова Гулноза Абдуваҳобовна 
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси,
Teл: +99890 580 89 49
 E-mail: gulnoza8289@gmail.com.


Улуғбердиев Бобур Бахтиёрович
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси
Teл: +99893 075 57 74
E-mail: Ulugberdiyev86@mail.ru


 

 


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434