Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларининг “Саломатлик сари қадам” кунига бағишланган спорт машғулотлари бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларининг “Саломатлик сари қадам” кунига бағишланган спорт машғулотлари бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талаба-ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-4063-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2019 йил 23 март куни республикада “Саломатлик сари қадам” куни деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида ҳам команда тузилиб шаҳмат, шашка бадминтон, стол тенниси, халқа айлантириш каби бир қатор спорт мусобақалари ўтказилди.
Спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича ўқитувчи ва ходимлар беллашдилар. Спорт залининг бир томонида шаҳмат турнири ўтказилаётган бир пайтда залнинг иккинчи қанотида стол тенниси, бадминтон ва ҳалқа айлантириш машғулотлари олиб борилди.

Филиалда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки спорт кишилар саломатлигини мустаҳкалаш, баркамол авлодни тарбиялашда асосий омилдир. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. 

 

 


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
852147963
789632145
78933434
ssssssssssssssss