Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали жамоаси  “Отчопар”да ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрамида фаол иштирок этишдилар.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали жамоаси “Отчопар”да ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрамида фаол иштирок этишдилар.

2019 йил 17 март куни Термиз туманидаги “Отчопар”да ўтказиладиган “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали профессор-ўқитувчилар,  ишчи – ходим, талаба–ёшлари бир неча кун  давом этган тайёргарлик ишларида фаол иштирок этишди.

Филиал жамоаси ўзлари учун ажратилган ҳудудда миллий қадриятларимизни ифода этадиган, атроф-муҳитни, она заминни асраб-авайлашга, бугунги тинч, эркин ва фаровон ҳаётни қадрлаб, уни ҳимоя қилиб яшашга чорлайдиган  маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишни режалаштиришган.

Байрамни урф-одатларимизга кўра қўрғонлар барпо этилиб, ўтовлар ўрнатилди. Термиз шаҳри, туманлар ҳокимликлари, йирик корхона ва ташкилотлар, олий таълим муассасаларининг қўрғонлари ўтмиш ва бугунни акс эттирувчи турли осори-атиқалар ва воҳада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналари билан безатилди.

Вилоят хотин қизлар қўмитаси раиси М.У.Қобилова вилоятдаги турли ташкилот ва туманлар томонидан қурилган қўрғонлар ва улардаги байрам дастурларини кўздан кечирар экан, филиал жамоаси томонидан ташкил этилган байрам тадбирларига юқори баҳо берди.

“Отчопар”даги амфитеатр саҳнасида вилоятдаги бадиий ҳаваскорлик жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг чиқишлари, шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган эл ардоғидаги санъаткорлар, ёшлар томонидан ижро этилган халқ оғзаки ижоди термаларидан намуналар, она-ватанни, тинчликни, обод ва озод юртимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага қувонч улашди.

 


Табрик

Табрик

Куролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва "Ватан химоячилари куни" муносабати билан директор табриги


Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг “Мардлар қўриқлайди ватанни”мавзусидаги тадбирри бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг “Мардлар қўриқлайди ватанни”мавзусидаги тадбирри бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январьда қабул қилинган “Ватан химоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан мамлакатимизда 14 январь Ватан химоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.


Ватан ҳимояси -мардлик ва жасурлик тимсоли.

Ватан ҳимояси -мардлик ва жасурлик тимсоли.

Ватан ҳимояси -мардлик ва жасурлик тимсоли.


,,2018 – йил аёли”

,,2018 – йил аёли”

,,2018 – йил аёли” кўрик танловида Сурхондарё вилоятининг барча туманлари иштирокчиллари берлашувида Нурова Замира Аннакуловна ,,Олий ўрин” ,, Гран при” ни қўлга киритди.


Барчаси: 5 та
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
852147963
789632145
78933434
ssssssssssssssss