Тиббиётни бутунлай ўэгартирадиган 11та теҳнологик инноватция

Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради ва ҳамма уларга қизиқиш билдирмоқда: беморлар, шифокорлар, тадқиқотчилар, тиббий олий ўқув юртлари талабалари ва оддий истеъмолчилар.

«Тҳе Нехт Wеб» вакили Роберт Шерба «Тҳе Гуиде то тҳе Футуре оф Медиcине: Течнологй анд тҳе Ҳуман Тоуч» китобининг муаллифи доктор Берталан Меско билан технологик инновацияларнинг тиббиёт келажагига қандай таъсир қилиши тўғрисида суҳбатлашди. Меско 11 та асосий йўналишни белгилаб берди.

Саломатликни геймификациялаштириш
Ўйинлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир, лекин келажакда соғлиқни сақлашни мониторинг қилиш дастурларига ўйин компонентини қўшиб қўйиш беморларни ҳар куни маълумот тўплашга ва соғлиққа ижобий таъсир кўрсатадиган қарорлар қабул қилишга ундашга ёрдам беради. Месконинг сўзларига кўра, сурункали касалликларга чалинган беморларнинг ярмидан ортиғи шифокорларнинг кўрсатмаларига амал қилмайди. Геймификация қилиш беморнинг шифокор белгилаган курсдан четланишини қийинлаштирадиган муҳитни яратади.

Беморларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш
Соғлиқни сақлаш хизмати шифохоналардан ташқарига чиқиб, беморларнинг ўзларини англашларига ва ваколатларини кенгайтиришга ёрдам беради. Кўпчилик интернетдан касаллик белгиларини аниқлаб, ўз-ўзига тахминий ташхис қўйиш учун фойдаланади. Соғлом ақл малакали тиббиёт мутахассисларига мурожаат қилиш мумкин бўлган ҳолларда бундай қилишни маъқулламайди, аммо шифокорлар беморларга интернетдан маълумот олиш учун фойдаланишни ҳам тақиқлай олишмайди.

Хирургик ва одамсимон роботлар
Замонавий роботлар жарроҳларнинг имкониятини сезиларли даражада оширади, улар операцияларни юқорироқ аниқликда ва камроқ жароҳат йетказган ҳолда ўтказишга қодир. Роботлар ҳеч қачон одамларнинг ўрнини босолмайди, лекин шифокорлар уларни ўз ишларида тез-тез ишлатадиган бўладилар.

Геномика ва персоналлаштирилган тиббиёт
Келажакда ДНК таҳлиллари ташхис қўйиш ва муолажа тайинлашда оддий процедурага айланади. Шу орқали шифокорлар бемор организмининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унга дори-дармонлар тўғри белгиланганини кафолатлашлари мумкин.

Кийиладиган датчиклар
Замонавий технологиялар сизга муҳим тиббий кўрсаткичларни арзон ва қулай усулларда ўлчаш имконини беради. Ихчамгина сенсорлар беморларни кундалик фаолиятидан чалғитмасдан керакли маълумотларни тўплайди. Бундай маълумотни йиғишнинг бир усули керакли датчиклар билан жиҳозланган електрон кийим кийиб юришдир.

Тиббий трикодерлар ва портатив ташхис
«Стар Трек» илмий-фантастик сериалидаги тўқима гаджет тез орада ҳақиқатга айланади. Сиз турли хил диагностик жараёнларни амалга ошириш учун клиникаларга боришингиз шарт емас – барчасини уйда ўтириб, ихчам қурилмалар ёрдамида амалга ошириш мумкин. «Смартфон тиббий асбоблар панели сифатида тиббиёт марказига айланади», — дейди доктор Меско.

ДИЙ биотехнологиялари
Мавжуд технологиялар ва ДИЙ руҳияти муҳандис ва олимларнинг янги авлодини яратади. Бутун дунё бўйлаб биолабораториялар пайдо бўлиб, ўзида ихтирочиларни, тажриба ва кашфиётларни яхши кўрадиганларни бирлаштиради. Биотехнологиядаги инновациялар келажак тиббиётини бутунлай ўзгартириб юборишга қодир бўлади.

3Д-чоп етиш инқилоби
3Д-принтерлар ёрдамида тиббий асбоблар, протезлар ва ҳатто дориларни ҳам яратиш мумкин. Принтерлар, шунингдек, регенератив тиббиётда ҳам муҳим рол ўйнаб, мутахассисларга қон томирлари, суяк, юрак клапанлари, тўқималар, сунъий тери ва ҳатто органларни яратишга ёрдам беради. Мазкур амалиётлар тараққий етиб бориши сабабли 3Д-чоп етиш катта фойда келтириши мумкин.

Механизациялашган екзоскелетлар ва ендопротезлар
Екзоскелетли кийимлар шол одамларга яна юриш имкониятини берган бўларди. Мазкур кийим сезгини қайта тиклаш, протезга реал вақтда мия билан алоқа боғлаш имконини беради. «Ҳозирча еса, — дейди доктор Меско, — бундай нарсаларни ишлаб чиқарувчилар учун катта муаммо инсон қўли ва оёқларининг мураккаб ҳаракатларини тўғри такрорлай оладиган қурилмаларни яратишдир».


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145