Олий таълим муассасаи Кенгаш  котиби

Саҳиева Матлуба Тошпулат қизи

Олий таълим муассасаси Кенгаш  котиби:

E-mail: yoshlar-huquqi@umail.uz.

Тел: +998939980091

 

     Олий таълим муассасаси Кенгаш котибининг лавозим вазифалари:

Ҳар ойда ўтказиладиган ОТМ Кенгаш мажлисининг иш режаси бўйича тегишли соҳалар масъулларига қарор лойиҳаларини тайёрлаш бўйича хабар бериш ва уни назорат қилиб бориш;
ОТМ Кенгаш аъзоларини Кенгаш йиғилишида иштирокини таъминлаш ва уларга мажлис куни ҳамда вақти ҳақида хабар бериш;
Кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллардан ўз вақтида олиш ва уларни расмийлаштириш;
Кенгаш қарорлари лойиҳаси расмийлаштирилиб, тайёр бўлгач барча кенгаш аъзоларига тарқатиш;
Кенгаш қарорлари ижроси устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш;
Кенгаш қарорлари лойиҳасини масъуллар томонидан бажарилмаган тақдирда ёзма ёки оғзаки равишда Кенгаш раисига ҳисобот бериш;
Кенгаш қарорларини баённома билан расмийлаштириш. Баённомаларни Кенгашнинг раиси ва кенгаш котиби томонидан имзолаб тасдиқланишини таъминлаш;
Кенгаш тасдиғидан ўтган барча ОТМси ҳужжатларининг баённомадан кўчирмасини тасдиқлаб бериш;
Кенгаш қарорига мувофиқ профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлаш учун тақдим этиш ҳамда ҳужжатларни ОАКга жўнатиш;
Кенгаш муҳокамасидан ўтган докторлик ва номзодлик диссертацияси мавзуларига баённомадан кўчирмани тасдиқлаш;
Кафедра мудири, профессор ва доцент лавозимларига кафедралар бўйича вакант лавозимларга ёпиқ овоз бериш йўли билан танлов ўтказиб, расмийлаштириш;
Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлар рўйхатини тасдиқлаб бериш;
Ҳар ўқув йили охирида Кенгаш баённомаларининг йиғма жилдини архивга топшириш;
Кенгаш иш режаси Кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ТТА Термиз филиали директори  томонидан тасдиқлатиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Қарорлари ҳамда буйруқлари асосида иш режасига ўзгартиришлар киритиш; ·
Кенгаш йиғма жилдлар номенклатурасини доимий тарзда юритиш ва барча ҳужжатлар мониторингини амалга ошириш.


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145