Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги 172-сонли қарорига биноан Термиз тиббиёт коллежи базасида Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ташкил этилиб, у 2018 йил 1 февралдан фаолиятини бошлади.

2017-2019 ўқув йилида 287 нафар талаба, 2018-2019 йилларда 409 нафар, 2019-2020  ўқув йилида эса 386 нафар талаба ўқишга қабул қилинди. Ҳозирги кунда филиалда тиббий факультет мавжуд бўлиб, талабалар икки йўналишда тиббий ва педиатрия соҳасида таҳсил олмоқдалар, улардан 665 нафари Сурхондарё вилояти талабалари.

Тошкент тиббиёт академиясининг 11 нафар профессор-ўқитувчиси филиал талабалари учун онлайн маъруза ва семинарлар ўтказиб келмоқда. Филиалда 4  кафедра мавжуд:

Биотиббиёт фанлари кафедраси №1.

Биотиббий фанлар кафедраси №2.

"Тиббиёт касбига ва пропедевтикага кириш курси" кафедраси.

"Ижтимоий ва гуманитар фанлар" кафедраси.

Филиалда 113 нафар ўқитувчи ишлайди, улардан 79 нафари асосий штат, 18 нафари ташқи ўриндош ва 10 нафари соатбай. Терма ТТA Термиз филиалининг илмий салоҳияти 23,8 % ни ташкил қилади. (1 фан доктори ва 12 фан номзоди).

ТТA Термиз филиали Aхборот-ресурс марказининг умумий фонди 6000 китобни ташкил этади. 2018-2019 ўқув йилида 500 та, 2019-2020 ўқув йилида эса 1470 та китоб сотиб олинди. Aхборот-ресурс марказида Интернетга уланган 32 та компьютер мавжуд. Q-box тизими ва Wi-Fi зонаси ўрнатилди.

6 та клиник жой мавжуд. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё бўлими, вилоят қон қуйиш маркази, вилоят эндокринология клиникаси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят онкологик диспансери, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази.

Филиалда 147 ва 171 ўринга мўлжалланган иккита талабалар ётоқхонаси мавжуд.


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434