МAЪЛУМОТ

Талабалар турар жойлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


   Давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлган ёш авлодни жисмонан ва руҳан соғлом, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб вояга этказишга кўмаклашишдан иборат экан, бу борада юртимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларнинг билим олиши ва касб танлаш борасидаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, спорт иншоотлари замон талаблари даражасида бунёд этилиб, етарли шарт-шароитлар билан тўлиқ таъминланмоқда. Биз сўз юритмоқчи бўлган Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ташкил этилганига қисқа вақт бўлганига қарамай ҳар йили бунёдкорлик, ободонлаштириш ва ўқув биноларида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилади.
   Филиал ҳудудида қайта таъмирланган ва барча шарт-шароитларини ўзида мужассам этган 1- ва 2- талабалар турар жойи тубдан янги қиёфа касб этди.
   Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳудудида иккита талабалар турар жойи (ТТЖ) мавжуд бўлиб, улар 4 қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватида иккитадан ошхона, ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар мавжуд. Талабалар учун барча қулайликлардан иборат бўлган ушбу талабалар турар жойларининг умумий сиғими 318 нафар талабага мўлжалланган. Талабалар турар жойида нафақат воҳамизнинг туман ва қишлоқларидан, балки республикамизнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар истиқомат қилади.
   ТТЖлари биноларининг 1-қаватида бешта муҳим ташаббусга йўналтирилган 4-ташаббус: Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш хоналари жойлашган бўлиб, талабалар мунтазам равишда фойдаланиб келмоқда. Бу эрда ўқув-услубий, бадиий адабиётлар, газета ва журналлар мавжуд. ТТЖларида Ви-Фи зоналари талабалар учун ишлаб турибди. Иқтидорли талабаларнинг бор имкониятларини юзага чиқариш мақсадида 1-ташаббус, яъни ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр санъатига қизиқишларини ошириш хонаси мавжуд.
   Шунингдек, талабалар турар жойида филиал директори томонидан тасдиқланган навбатчилик жадвали асосида профессор-ўқитувчилар соат 1800-800 гача ТТЖда навбатчилик ўтказиб, талабаларни тинчлигини таъминлаб, дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил қилган ҳолда талабалар билан турли маънавий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда.
   Филиалнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва Ўқув ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тасдиқланган ва факултет деканлари билан келишилган ҳолда талабалар турар жойи атрофини озодалигини, турар жойида тозалик ва тартиб-интизомни сақлаш мақсадида талабалар навбатчилиги ташкил қилинган.
Филиал профессор-ўқитувчилари ўзлари раҳбарлик қилаётган гуруҳ талабаларини яшаш шароитларидан тез-тез хабар олиб, улар билан тегишли машғулотлар ўтказиб келмоқдалар.

Манзил: Термиз шаҳар Ислом Каримов кўчаси 64-уй.


1-Талабалар турар жойи бошлиғи:

Жулийев Камол Олимович

Телефон:+99893-795-00-15

2-Талабалар турар жойи бошлиғи:

Ҳайитов Шерали Жўрайевич

Телефон: +998-94-261-16-79

 


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
TIJ
852147963
789632145
78933434