Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

 Файзиев Бахтиёр Файзиевич

Бўлими бошлиғи

Тел.: (+998 98) 93 511 25 38

E-mail: nazorat@tmatf.uz

 

Абдуллаева Хосият Эркинбоевна

Бош мутахассис

Тел.: (+998 99) 426-89-37

E-mail: xosiyat.2211@mail.ru

      Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали таркибига киради.

Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Давлат инспекцияси ҳамда ТТА Термиз филиали ректорининг буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек Бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.

Бўлим амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда ТТА Термиз филиали директорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади.

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;
  • ТТА Термиз филиалида таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
  • ТТА Термиз филиали талабалари билим ва кўникмаларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш;таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
  • ТТА Термиз филиалида ички аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни ТТА Термиз филиали директорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда ТТАда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши бўйича тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;
  • ТТА Термиз филиалининг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ТТА Термиз филиали раҳбариятига таклифлар киритиш;таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
  • ТТА Термиз филиали профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ва хулосаларни ТТА Термиз филиали директорига маълум қилиш;
  • ТТА Термиз филиали нинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
  • ТТА Термиз филиали да талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;
  • ТТА Термиз филиалидаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
  • Давлат инспекциясининг топшириғига биноан ТТА Термиз филиали рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
  • Талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;
  • ТТА Термиз филиали рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
  • бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва ТТА Термиз филиали ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш;
  • ТТА Термиз филиали тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;
  • ТТА Термиз филиалида жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
  • Ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
  • ТТА Термиз филиали кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар ва таклифлар бериб бориш.

Бўлим низоми

2018 йил (сентябрь-март) учун иш режа

2019 йил (март-июнь) учун иш режа


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
Парол ёддан чидими?
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
852147963
789632145
78933434
ssssssssssssssss