Устоз-шогирд мактаби

Устоз ва шогирд мактабида Иқтидорли талабалар билан ишлаш.

      Талабаларни илм билан шуғулланиши мустақил мамлакатимизнинг ривожланишида ва илм салоҳиятини мукаммал эгаллашда асосий омиллардан ҳисобланади. ТТА Термиз филиалида  иқтидорли талабалар билан ишлаш фаолияти Узбекистон Республикаси ОЎМТВ нинг Олий ўқув юртларида иқтидорли талабалар билан ишлаш фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари хақидаги буйруғи, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги  Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ -3151-сонли, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ 2909 – сонли, 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2956-сонли Қарорларининг ижросини таъминлаш борасида  ТТА Термиз филиали, иқтидорли талабалар ва тўгараклар  бўлимида ҳам  бир қатор  ишлар  амалга  оширилмоқда.

Ушбу ишларни бажариш учун ССВнинг 2017 йил 11 августда чиқарилган 449-сонли ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 августдаги 527-сонли буйруқлари билан танишиб, буйруқлар мазмуни ва моҳияти тўғрисида ҳамда  уларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, тегишли чора-тадбирларни бажариш атрофлича  муҳокама этилди ва жамоа олдида турган аниқ вазифалар белгиланди. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг  2016 йил  14 сентябрда  қабул  қилинган  « Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» ги қонуниг ижросини таъминлаш юзасидан,иқтидорли талабаларни маълум мақсадга йўналтирилган дастур асосида ўқитиш ва мехнатсевар, ватанпарвар интеллектуал салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ҳозирги кун таълим йўналишининг долзарб муаммоси бўлиб ҳисобланади.


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

+99876-223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
abutr
TIJ
852147963
789632145