Кафедра тўғрисида маълумот

     

     

"Анатомия ва клиник анатомия кафедраси" Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг 1-ўқув биноси 2 қаватида жойлашган бўлиб, алоҳида кафедра сифатида "2-тиббий фанлар кафедраси"дан 2020 йилда ажралган. 

Анатомия ва клиник анатомия кафедрасида жами 18 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келади.

Кафедрада "Анатомия" фани 1- ва 2- курслар талабалари учун, "Патологик анатомия" 2- ва 3-курс талабалари учун ҳамда "Клиник анатомия" фани 3-курс талабалари учун ўқитилади.  

Анатомия ва клиник анатомия фани соғлом инсон танаси, аъзо ва тўқималарининг тузилиш қонуниятлари, одам организмининг индивидуал тузилиши, ёшга қараб ўзгариши, жинсий хусусиятлари, ҳомила даврида бўладиган ўзгариши (онтогенез), топографик муносабатлари, рентгенологик анатомияси, туғма нуқсон – аномалия ҳолатлари, ташқи муҳит ва меҳнатнинг организмга таъсирини эътиборга олган холда комплекс ўргатишга қаратилган. Анатомия фани тиббиётнинг фундаментал (клиник олди) фанларидан бири ҳисобланиб, патологик физиология, клиник анатомия ва патологик анатомия, шунингдек барча мутахасислик фанларини ўрганишда катта аҳамиятга эга ва  назарий билимларни амалиёт билан боғлайди. Анатомия фани дастурида  одам организми ва аъзоларининг соғлом шароитдаги тузилишини тизимли  ўрганиш ва уларнинг вазифаси билан узвий боғлиқлигини (функсионал анатомия) кўзда тутади, бу талабада клиник фикр юритишни ривожланишини таъминлайди. Клиник фанларни талабларидан келиб чиққан ҳолда анатомия фанини ўрганишда уларнинг талабларига алоҳида эътибор берилади.

Анатомия  ва клиник анатомия фани мақсади – талабаларда одам организмининг тузилиши, аъзо ва тўқималарининг функсионал анатомияси, ёшга қараб ўзгариши ҳақида билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.

Анатомия  ва клиник анатомия фани вазифалари талабаларга организм тузилишининг шахсий ва жинсий тафовутлари, ёшга қараб ўзгариши, аъзоларнинг анатомо-топографик муносабатларини, уларнинг рентгеноанатомиясини, аъзоларнинг тараққиётида бўладиган нуқсонларини ўргатиш.




Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар.

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар рўйҳати.


ТАЛАБАЛАРГА

Талабаларга электрон ўқув адабиётлари


Барчаси: 5 та
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
navroz
sport er
sport ayollar
TIJ