ТТА ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЗУН ТУМАНИДА БЎЛИШДИ.


Хабарингиз бор Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Маҳаллабай" ишлаш тизими моҳиятан ҳар бир маҳалла билан яқиндан танишиш, амалий кўмак кўрсатишни мақсад қилган. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали профессор-ўқитувчилари ҳам ушбу ташаббус доирасида маҳаллалардан хабар олишаяпти. Жорий йилнинг 24 апрель куни "Акушерлик ва гинекология" кафедраси ассистенти Жумаев М., Узун тумани "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

"Ўзбекистон" маҳалласи 310 та хонадон, 638 та оила, 2282 нафар аҳолидан иборат. Шулардан 6 нафари "Темир" дафтарга, 31 нафари "Аёллар" дафтарига, 47 нафари "Ёшлар" дафтарига киритилган.

Маҳаллада мунтазам аҳоли билан мулоқотлар олиб борилаётганлиги, аҳолининг ижтимоий мухтож қатламани аниқлаб, ўз вақтида ёрдам қўли чўзилаётганлигини қайд этиб ўтиш жоиз.

Суҳбат давомида Филиал ўз имкониятлари доирасида тиббий кўриклар ташкил қилиш, спорт мусобақаларини ташкил қилиш, биология, кимё фанларидан бепул ўқита олиш имкониятларини тақдим қила олишини баён қилди. Учрашувлар ҳали давом этмоқда!

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar